Поиск
RUUZ

Погода

Республикада дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик бўлади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

100views0replies
0

UzNews.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда - кун давомида, марказий ҳудудларда эса — куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида - кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб марказий ва шарқий ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ, кундуз кунлари +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда бугун кечга томон ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 0...+3 даража илиқ, кундузи +7...+10 даража илиқ бўлади.
3-5 февраль кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
100views0replies
0

Комментарии