1 февраль куни соат 07:57 да 51 йўловчиси бўлган автобус Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Қайд этилишича, транспорт двигатель носозлик юзага келган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган қозоғистонлик қутқарувчилар 33 нафар Ўзбекистон ва 18 нафар Тожикистон фуқароларини Нурлиқент қишлоғидаги маданият марказига етказган ва улар иссиқ овқат билан таъминлашган.
Маълум бўлишича, автобус Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Жибек-Жўли (Черняевка) қишлоғи божхона постидан ўтиб, Остона шаҳрига йўл олган.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:30 да барча йўловчилар, жумладан, 5 нафар мактабгача ёшдаги болалар Чимкент шаҳридан қўшимча чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.
