Поиск
RUUZ

Общество

Чирчиқда 3 туп тут дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган фуқарога чора кўрилди

Тут дарахтининг шоҳ қисмлари электр энергиясининг сим ёғочига тегиб турганлиги сабабли фуқаро томонидан дарахтлар кесилган.

205views0replies
0

t.me/tosh_vil_eko

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Дўстлик маҳалласида уч туп тут дарахти кесиб кетилганлиги ҳақида фуқаро томонидан вилоят Экоқўмитасига хабар берилган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ҳолат содир бўлган жойга чиқиб ўрганди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди..
Унга кўра, ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам Дўстлик МФЙ 4 "а" уй қаршисидаги ҳудудда тут дарахтларининг тепа шоҳ қисмлари электр энергиясининг сим ёғочига тегиб турганлиги, бу эса аҳолига электр энергиясини етиб боришида ноқулайликлар келтириб чиқарганлиги сабабли фуқаро Б.Ш томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз дарахтларни кесганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
205views0replies
0

Комментарии