Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда “Қизил китоб”га киритилган соқоқушни ўлдирган фуқаронинг шахси аниқланди

Бир қушни ўлдириш натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган моддий зарар 15 миллион сўмни ташкил этди.

251views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жорий йилнинг 31 январь куни Aйдар-Aрнасой тизимидаги кўллардан бирида содир бўлган.
Ҳуқуқбузар фуқаро Э.Д. қушни ўлдириш натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 15 миллион сўмни ташкил қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилди.
Aввалроқ ушбу шахс Қизил китобга киритилган соқоқушнинг боши узиб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
Пеликан, камайиб бораётган кўчманчи тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қуш, шунингдек, ХТМҚИ (Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи) Қизил рўйхатига киритилган.
251views0replies
0

Комментарии