• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 февраля 2023

Ўзбекистонда ажримлар 35 ёшда кўпроқ содир бўлмоқда — Статистика агентлиги

Ўтган йили бузилган никоҳлар сони бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди.

504
0
UzNews.uz

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йил январь-декабрь ойларида , ажралишлар сони 48,7 мингтани ташкил этди.

Бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли даражада ошди: 2018 йилга нисбатан уларнинг сони 16,4 мингтага ёки 50,8 фоизга ошган.

Шаҳарларда ажралишлар сони 30,2 мингтани, қишлоқ жойларда 8,5 мингтани ташкил этди.

Ажрашган эркакларнинг ўртача ёши 39,2 ёш, аёлларники 33,1 ёш. Ажралишларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган ёшларга тўғри келади, бу уларнинг умумий сонининг 50,5 фоизини ташкил қилади.

Никоҳларнинг 34,3 фоизи фарзандсиз, 41,9 фоизи бир фарзандли, 23,8 фоизи икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлган эр-хотинларда бузилган.

504
0