• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 февраля 2023

Ўтган йили вафот этган ўзбекистонликлар ўлимининг асосий сабаби айтилди

Статистика агентлиги 2022 йилдаги демографик вазият бўйича ҳисоботини эълон қилди.

803
0
UzNews.uz

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вафот этганлар сони 172,1 минг кишини, жумладан, 95 минг нафари эркаклар ва 77,1 минг нафари аёлларни ташкил қилган.

Шаҳарларда 92 минг киши, қишлоқ жойларда 80,1 минг киши вафот этган.

Рўйхатга олинган ўлим ҳолатларининг асосий қисмини (55,5%) қон айланиш тизими касалликлари, 9,6 фоизини нафас олиш тизими касалликлари, 8 фоизини неоплазмалар, 5,5 фоизини бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишлар, 4,1 фоизини овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 1,4% - юқумли ва паразитар касалликлар, 15,9% - бошқа касалликлар.

Нисбатан кам сонли ўлимлар январь ва сентябрь ойларида, энг кўпроғи эса июль ва август ойларида қайд этилган.

Ёш гуруҳлари бўйича ўлим даражаси 20 ёшгача бўлган 20%, 24,6% - 20 ёшдан 59 ёшгача ва 55,4% - 60 ва ундан катта ёшдагилар.

803
0