Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Россияга парвозлар сонини кўпайтирмоқда

Компания Тошкентдан Омск (ҳафтасига бир марта) ва Нижний Новгород (ҳафтасига икки марта) шаҳарларига парвозларни амалга оширади.

105views0replies
0

Uzbekistan Airways

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Омск ва Нижний Новгородга парвозларни амалга оширишни бошлайди, шунингдек, “Шарқий” хабини ривожлантирмоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
26 мартдан бошлаб авиакомпания Тошкент – ​​Омск – Тошкент йўналиши бўййича мунтазам қатновларни амалга оширади. Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
28 мартдан бошлаб авиакомпания Тошкент – ​​Нижний Новгород – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
Бундан ташқари, авиакомпаниянинг “Шарқий” хабини ривожлантириш лойиҳаси доирасида 27 мартдан бошлаб Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича парвозлар қайта тикланди. Мунтазам тўғридан-тўғри рейслар душанба кунлари амалга оширилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 31 мартдан бошлаб жума кунлари Наманган – Нижневартовск – Наманган йўналиши бўйича янги рейсни амалга оширади.
Юқоридаги барча рейслар авиакомпаниянинг ўзига хос лоукостер бренди - Uzbekistan Airways Express остида амалга оширилади.
105views0replies
0

Комментарии