Олий Мажлиснинг собиқ депутати Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда депутатнинг ўзи UzNews.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Депутатнинг айтишича, унга вазир ўринбосари лавозимига ҳатто президент администрациясига ҳам ишга таклиф қилишган.
"Менга эркинлик керак, одамлар билан мулоқот қилишимга шу лавозим қулай. Шу сабаб мазкур ишни танладим", - дейди Кушербаев.
Эслатиб ўтамиз, Расул Кушербаев 2022 йилнинг декабрь ойида парламентда давлат бюджети тўғрисидаги қонун муҳокамаси чоғида унга очиқчасига сўз берилмагани сабаб мажлисни тарк этганди. Шундан кейин, Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.