Поиск
RUUZ

Общество

Расман: Эртадан барча ҳудудлардаги газ «заправка»лар босқичма-босқич ишлашни бошлайди

АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.

189views0replies
0

UzNews.uz

Хабар берилганидек, совуқ кунларда табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
Бугунги кунда газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши натижасида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш имкони яратилмоқда.
«Жорий йил 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.
АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.
189views0replies
0

Комментарии