Поиск
RUUZ

Политика

Бахтиёр Саидов Словакиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Кеча, сешанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словакиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виктор Борецкийни қабул қилди.

54views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Бахтиёр Саидов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади, Ўзбекистон-Словакия муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида самарали фаолият ва муваффақиятлар тилади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Музокаралар доирасида иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди. Товар айирбошлашнинг бугунги даражаси икки мамлакатнинг мавжуд иқтисодий имкониятлари, инсон ва ишлаб чиқариш ресурсларига мос келмаслиги таъкидланди.
Шу нуқтаи назардан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия идоралараро комиссиясининг мажлисини ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Элчи Братислава Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тузишни жадаллаштиришда қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Қўшма тадбирлар ва олий даражадаги ўзаро ташрифлар ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
54views0replies
0

Комментарии