Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизалоқ ўлик ҳолда топилди — видео

Дастлабки маълумотларга кўра, у мактабдан уйга қайтаётганда эркак томонидан жинсий зўравонликка учраган.

4375views2replies
1

UzNews.uz

Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан хабардор манба маълум қилди. Ҳозирча бу жиноят юзасидан ҳуқуқни муҳоафаз қилувчи орган томонидан расмий изоҳ берилмади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 январь куни соат 16:30 атрофида 2010 йилда туғилган Р.М. мактабдан чиқиб, уйига қайтмаган.
Мактаб яқинидаги хусусий корхоналар ҳудудида ўрнатилган кузатув камералари қизнинг уйига пиёда кетаётганини қайд этган.
Дастлабки тахминга кўра, қиз уй ҳовлисига кириб келганида, уни муқаддам судланган 30 ёшли фуқаро A. кўриб қолган ва алдов йўли билан уни ҳовлилар орқали олиб ўтган. Сўнг қизни зўрлаб, бўғиб ўлдирган, жасадини ариқга ташлаб, унга тош отган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддада 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Маълумот ўрнида, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
4375views2replies
1

Комментарии