Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

148views0replies
0

UzNews.uz

Президент иштирокидаги йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.
Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
— ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
— намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди. https://t.me/Press_Secretary_Uz/2903
148views0replies
0

Комментарии