Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда автобус ҳайдовчилари учун кунлик тушум "плани" бекор қилинади

Энди маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар розилигига қараб берилади. Президент соҳада янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

193views0replies
0

t.me/tshtxuz

Ўзбекистонда жамоат транспорти ҳайдовчиларига қўйиладиган кунлик тушум "плани" белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини таъкидлади.
Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.
"Транспорт корхоналари кунлик «тушум плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг "энг даромадли" пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатланган. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур",- Шавкат Мирзиёев.
Шу муносабат билан ррезидент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади. Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади. Шу пайтгача бўлган кунлик тушум "плани"ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.
Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.
Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
193views0replies
0

Комментарии