• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 31 января 2023

Ўзбекистон — 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Нодирбек Aбдусатторов ва Жавоҳир Синдоров махсус “Tour D'or” совринини қабул қилиб олишди.

419
0
europe-echecs.com

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон — йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алидер Садуллаев.

Нидерландиядаги халқаро турнир якунида ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Aбдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” — “Олтин минора” совринини қабул қилиб олишди.

Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

419
0