Поиск
RUUZ

Происшествия

Нукусдаги 2 қаватли уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлди

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

209views0replies
0

ФВВ

Бугун, 31 январь куни соат 07:55 атрофида Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани «Оқтерак» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Туман ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа содир бўлган жойга етиб борган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Қорақалпоғистон ССВ хабарига кўра жароҳатланган фуқароларнинг аҳволи оғир.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган. Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
209views0replies
0

Комментарии