Поиск
RUUZ

Общество

UzBus мобил иловаси ишга туширилди

Фойдаланувчилар шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

386views0replies
0

UzNews.uz

UzBus мобил илова орқали фойдаланувчилар "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Унга кўра, йўловчилар мобил илова ёрдамида "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имкониятига эга.
UzBus мобил иловаси орқали ҳозирда Бухоро – Тошкент йўналишидаги автобус қатновларига ҳам чипталарни электрон шаклда сотиб олиш мумкин.
Босқичма-босқич равишда барча вилоятлардан Тошкент шаҳрига бажарилувчи қатновларга чипталарни ушбу мобил илова ёрдамида электрон харид қилиш имконияти яратилади.
UzBus мобил иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
386views0replies
0

Комментарии