• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 31 января 2023

Ўзбекистонлик спортчи пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг Жаҳон кубогида мазкур йўналишдаги илк ғалабаси ҳисобланади.

415
0
Спорт вазирлиги

Кеча, 30 январь куни эркаклар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида иштирок этган Муҳаммад Камалов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саралашдан муваффақиятли ўтган Камалов финалда ҳам ишончли ҳаракатлари билан фаолиятидаги муҳим ғалабалардан бирига эришди. Олтин медаль учун курашда у туркиялик Муҳаммад Келесдан устун келди.

Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг Жаҳон кубогида мазкур йўналишдаги илк ғалабаси ҳисобланади. Ушбу муваффақият билан Камалов жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун ўз ҳисобига 2000 очкони қўшиб қўймоқда.

415
0