Поиск
RUUZ

Происшествия

Нукусда 4-қаватли уйда портлаш содир бўлди: қурбон бор

Портлаш бинонинг 4-қаватида содир бўлган. Бир нафар фуқаронинг жасади топилган. 5 ёшли қизалоқ эса қуқариб қолинди.

284views0replies
0



ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. 
Юзага келган кинетик зарба натижасида бино конструкцияларига қисман шикаст етган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ва бинонинг қулаган конструкцияларини тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қиз турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этмоқда.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.
284views0replies
0

Комментарии