• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 28 января 2023

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилганини кескин қоралади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари озарбайжонлик ҳамкасби билан суҳбатда мамлакатга чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

460
0
News.ru

2023 йил 27 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Б.Саидов Озарбайжоннинг Теҳрондаги Элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани муносабати билан Озарбайжон томонига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирилди.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган. Натижада, бир киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.

460
0