Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик дзюдочи Aлмада Гран-присида чемпион бўлди

Ушбу мусобақада ғолиб бўлиб муҳим очколарни қўлга киритган дзюдочилар Парижда бўладиган Олимпияда йўлланмасини қўлга киритади.

158views0replies
0

МОҚ

Португалиянинг Aлмада шаҳрида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кунни 1 та олтин медал билан тугатди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тилолов кун қаҳрамонига айланди. Қашқадарёлик полвон бугун йўлига рўбарў бўлган барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Aн Баулни мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада спортчилар нафақат шоҳсупадаги ўринлар учун, балки 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган муҳим бўлган рейтингдаги очколар учун ҳам кураш олиб борадилар.
Олмадада бўлиб ўтаётган мусобақада 81 давлатдан 544 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.
158views0replies
0

Комментарии