Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 28 январь куни харид қилинган барча авиачипталарга 30 фоизлик чегирма эълон қилади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
Чегирма шартлари:
— 30 фоизли чегирмали чиптани фақат 2023 йил 28 январь куни соат 00:00 дан 23:59 гача (Тошкент вақти билан) харид қилиш мумкин;
— салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун чегирма берилмайди;
— ташиш муддати чекланмаган (чипталар эълон қилинган жадвал даврида рухсат этилади);
— чегирма барча турдаги эконом-класс ва бизнес-класс тарифларига тааллуқли;
— ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан қўллаш (болалар бундан мустасно) тақиқланади;
— Чегирма Code Share рейсларига ва тижорат шартномалари бўйича эълон қилинган тарифларга тааллуқли эмас.
Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш/NO-SHOW учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25 фоиз чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинг кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади;
— Чегирма билан чиқарилган тўлиқ фойдаланилмаган чипталар қайта расмийлаштирилган / қайта бронь қилинган тақдирда, чегирмаларни қўлламасдан тўлиқ тариф даражасига қўшилиши керак.
— Илгари чиқарилган чипталар 28 январда қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма йўл ҳақига қўлланилмайди.
— 30 фоиз чегирма билан чиқарилган қисман фойдаланилган чипталар қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб жорий чегирмани ҳисобга олган ҳолда чипта чиқарилган санада амалга оширилади.
Ушбу акция доирасида харид қилинган чипталарни қайтариш ва қайта расмийлаштириш шартлари билан www.uzairways.com расмий сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.
Чегирмали сотувлар авиакомпаниянинг веб-сайтида, УзАирwайс мобил иловасида, Uzbekistan AirwayЯқ Савдо филиалида ва унинг агентларида, шунингдек, хориждаги ваколатхоналарда мавжуд.