2022 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия бизнес форуми доирасида олиб борилган музокаралар натижасига кўра Россиянинг “Татнефт” компанияси билан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100 фоиз улушини мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шарти билан 80,0 млн АҚШ долларига сотиб олиниши юзасидан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Ўзкимёсаноат АЖ матбуот хизмати.
"2022 31 декабрь ҳолатида “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 91,8 фоиз улуши “Ўзкимёсаноат” АЖга ва 8,2 фоиз улуши “Ўзкимёимпекс” МЧЖга тегишли эди. Шунингдек, мазкур корхонанинг жами 153 млн АҚШ долларига тенг кредит мажбуриятлари ҳамда қарздорлиги мавжуд", — дейилади хабарда.