Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энергетика, давлат чегараси, cтратегик савдо-иқтисодий шериклик, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик, божхона, инвестициялар, автомобиль ва тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

320views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қа Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўртасида икки томонлама 25 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида алмашинилган икки томонлама ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида Декларация.
2. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида Баённома.
3. Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тўғрисида Битим.
4. 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома
5. Ўзбекистон билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим.
6. 2017 йил 6 сентябрда имзоланган Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Ҳукуматининг чегараолди вилоятларининг ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома.
7. Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023-2025 йилларга мўлжалланган Дастур.
8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.
9. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ўртасида ўзаро савдода божхона статистикаси маълумотларини алмашишда ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Баённома.
10. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Баённома
11. Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.
12. Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида кўмир саноатида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим.
13. Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида Чотқол ГЭС касакади қурилиши бўйича Англашув меморандуми.
14. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги ўртасида саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим.
15. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Қирғизистон президенти ҳузуридаги Инвестиялар миллий агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.
16. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.
17. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги интеллектуал мулк ва иннвациялар давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.
18. Ўзбекистон билан Қирғизстон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллгини кенг нишонлаш бўйича қўшма тадбирлар Режаси.
19. Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокимияти билан Қирғизистон президентининг Иссиқ-кўл вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида Битим
20. Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти билан Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти ўртасида ҳамкорликнинг кенгайтириш 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (“Йўл харитаси”).
21. Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти билан Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти администрацияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Комплекс дастур (“Йўл харитаси”).
22. Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти билан Қирғизистон Республикаси Жалол-обод вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (“Йўл харитаси”).
23. Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти билан Қирғизистон Республикаси Иссиқ-кўл вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (“Йўл харитаси”).
24. “Ўзэлтехсаноат” АЖ билан Қирғизистон Энергетика вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми.
25. “Bahodir Log`on Tekstil” МЧЖ билан Қирғизистон президентининг Норин вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум.
320views0replies
0

Комментарии