• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 января 2023

Тошкентда бир йил ичида 17 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ 2022 йилда содир бўлган ЙТҲлар, қоидабузарликлар ва ЙТҲ туфайли вафот этганлар ҳақида маълумот берди.

191
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.

Унга кўра, ЙТҲларнинг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган. Бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.

Тезликни ошириш оқибатида 370 та ЙТҲ содир бўган. 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғидан ўтган. 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлганлиги сабабли содир бўлган. 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келган.

191
0