Қорақалпоғистонда ошхонада чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳодиса 25 январь куни Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада содир бўлган.
Ҳодиса натижасида бир фуқаро олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот қилган ҳамда икки фуқаро тан жароҳатини олиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.