• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 2023

Фарғонадан Қирғизистонга йўловчи ташувчи микроавтобус қатнови қайта тикланди

Мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

370
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун, 26 январдан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Daewoo Trans Servis” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бу каби қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

370
0