Поиск
RUUZ

Общество

Ўтган йили Ўзбекистонга деярли 750 кг наркотик моддалар олиб киришга уринилди

2022 йилда Божхона ходимлари томонидан 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

102views0replies
0

Спутник

2022 йилда 749 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 42 фоизга ошган. Шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилди.
Қайд этилишича, бундан ташқари қиймати 14,6 млрд сўмлик 38 кг оғирликдан зиёд тилла ва бошқа заргарлик буюмлари аниқланди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 5 фоизга кўп.
Шунингдек, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан 6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 млн долларга тенг нақд хорижий валюталар ушлаб қолинди.
Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора тадбирлари натижасида 2022 йилда қиймати 19,8 млрд сўмлик 1 млн 620 минг қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.
102views0replies
0

Комментарии