• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 января 2023

Қашқадарёда “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармасининг қарийб 2 млрд сўм пули "еб юборилди"

Жамғарманинг собиқ раҳбари ва МЧЖ раҳбари пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, қамоққа олинган.

529
0
UzNews.uz

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

529
0