Поиск
RUUZ

Экономика

Тошкентда 9 давлат ташқи ишлар вазирлари иштирокида IHT саммити бўлиб ўтди

IHT Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистоннинг IHT'га раислиги даврида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги қарорлар қабул қилинди.

187views0replies
0

ТИВ

2023 йил 24 январь куни Тошкентда Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (IHT) Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, IHT Бош котиби Хусрав Нозирий, шунингдек, Ташкилотнинг ихтисослаштирилган агентликлари, минтақавий институтлари ва аффинланган органлари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш очилишида сўзлаган нутқида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов 2022 йили IHT бўйича ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш доирасида ва Ўзбекистон раислиги концепциясига мувофиқ муҳим тизимли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича юқори даражадаги Мулоқот платформаси яратилишини маъқуллади.
IHT бош котиби Хусрав Нозирийнинг таъкидлашича, Ташкилот Ўзбекистоннинг 2022 йилда IHT'ни янада ривожлантириш, минтақада ўзаро тараққиёт ва фаровонлик кун тартибини таъминлашга қаратилган раислигини юксак қадрлайди. IHT фаолиятида республиканинг ўрни ортиб бораётгани, бу Ташкилотнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий ҳисса қўшаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон президентининг минтақавий интеграцияни таъминлаш учун ҳамкорликни кенгайтириш орқали муштарак тараққиёт кун тартибини бойитиш бўйича ташаббусларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг барча таклифлари жуда долзарб бўлгани сабабли, барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватлангани эътироф этилди.
Тошкент учрашуви доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш, транзит-транспорт имкониятларини кенгайтириш, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини топиш, минтақавий туризмни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Энергетика, ижтимоий фаровонлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида кооперацияни ҳар томонлама илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Давр талабидан келиб чиққан ҳолда, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича Тошкент коммюникеси қабул қилинди.
187views0replies
0

Комментарии