• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 января 2023

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди — видео

Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

506
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухоро вилоятида мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, болалар ўртасида оммавий муштлашув Қоровулбозор туманида 25 январь куни содир бўлди.

Мазкур ҳодиса Қоровулбозор тумани ички ишлар бўлимида белгиланган тартибда қайддан ўтказилиб, масъул ходимлар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки текширув натижаларига кўра, ушбу ҳолат тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабининг 8 ва 9-синф ўқувчилари ўртасида содир бўлган. Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, ташқи томондан болаларнинг бирортасида тан жароҳати аломатлари мавжуд эмас.

506
0