Маълум бўлишича, 2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда М.У. Matiz’да 1987 йилда туғилган ҳомиладор турмуш ўртоғи М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашк қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.
М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.
Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги бензинни дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.
Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган эр автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда аёл «зажигалка» билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.
Қайд этилишича, чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган ФВБ ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.
Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖК 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.