Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

Худди шундай ҳужжат аввалроқ “Газпром” ва Қозоғистон ўртасида имзоланган эди.

327views0replies
0

t.me/gazprom

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Россиянинг “Газпром” энергетика компанияси раҳбари Aлексей Миллер газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни имзолади. Бу ҳақда Россия компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Худди шундай ҳужжат бир ҳафта аввал Газпром ва Қозоғистон ўртасида имзоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрь ойи охирида Владимир Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларига Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида уч томонлама газ иттифоқини тузишни таклиф қилган эди.
Сўнгра Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон қўшни давлатлардан энергия ресурсларини импорт қилиш бўйича иттифоқ ёки иттифоқ орқали эмас, балки тижорат шартномалари асосида музокаралар олиб бораётганини айтган эди.
327views0replies
0

Комментарии