Аввал "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаб, пора билан қўлга тушиб 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган Равшан Пўлатов яна ўз лавозимига қайтарилди. У Тошкент шаҳар сув таъминоти директор ўринбосари абонентлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар сув таъминоти ходими хабар берди.
Эcлатиб ўтамиз, Равшан Пўлатов 2021 йилнинг 17 март куни хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида ИИВ хабар берган эди.