Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда ис газидан бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди

Вафот этганлар орасида вояга етмаган 5 ва 3 ёшли болалар ҳам бор.

367views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 23 январь куни Қашқадарё вилояти Касби тумани, “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғини, Қамаши қишлоғида жойлашган Д.Л.нинг яшаш хонадонида қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан табиий газ ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази дудбурон орқали хона ичига сизиб чиқиши оқибатида, хонада ухлаб ётган Д.Л. унинг турмуш ўртоғи Д.Қ. вояга етмаган фарзандлари А.Р. ва М.Р.лар ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Унга кўра, Д.Л. ва унинг оила аъзоларининг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳодиса юзасидан Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
367views0replies
0

Комментарии