Поиск
RUUZ

Общество

Хонадонларда иссиқ сув ҳарорати 50 даражадан паст бўлса, тўлов ичимлик суви тарифида тўланади

Адлия вазирлиги марказлаштирилган тизимга уланган хонадонларда иссиқ сув таъминотига қўйиладиган талабларни эсга олди.

422views0replies
0

UzNews.uz

Адлия вазирлигининг тушунтиришича, марказий тизимга уланган хонадонларда иссиқ сув 50-75 даража бўлиши керак.
Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши қуйидагича:
— тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача) – 5 даражадан ортиқ эмас;
— кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) – 3 даражадан ортиқ эмас.
Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.
422views0replies
0

Комментарии