Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда иссиқлик таъминотида вужудга келган узилишлар сабабли истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинади

Иссиқлик таъминоти етказиб берилмаган ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан таъминланган кунлар учун тўлов ундирилмайди.

233views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳрининг иссиқлик ишлаб чиқувчи ва таъминловчи корхоналари томонидан истеъмолчиларга жадвалга мос иссиқлик таъминоти етказиб берилмагани оқибатида вужудга келган узилишлар сабабли, "Veolia Energy Tashkent" иссиқлик таъминотини белгиланган даражада етказилмаган даври учун қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
"Veolia Energy Tashkent" шунингдек, фуқароларнинг иссиқлик энергияси билан таъминланмаганлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан таъминланганлиги тўғрисида инспекторни чақиришлари ва далолатнома тузишлари шарт эмаслигини таъкидлади.
Ҳужжатлар "Veolia Energy Tashkent" туман иссиқлик тақсимоти бошқармаси томонидан назорат хоналаридан олинган маълумотлар асосида расмийлаштирилади.
Қайд этилишича, компания иссиқлик энергияси кўрсаткичлари қачон стандартларга жавоб бермай қолгани ҳақида маълумотга эга.
Қайта ҳисоблаш далолатномаси билан "Veolia Energy Tashkent" ҳудудий иссиқлик таъминоти бошқармаларида танишиш мумкин, ҳисоб-китоб тизими йўлга қўйилгандан сўнг шахсий кабинетда қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.
233views0replies
0

Комментарии