Унга кўра, жорий йил 25 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон Aфғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклашни режалаштирилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Шу йилнинг 14 январь кунидан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёқилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Aфғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Aфғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.
Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Aфғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.