• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 23 января 2023

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда -17 даража совуқ бўлади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

640
0
UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, +2 даража илиқ атрофида, айрим жойларда -2 даража совуқ бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади.

Кечалари ҳаво ҳарорати -8...-13 даража совуқ, баъзи жойларда -15...-17 даража совуқ, кундуз кунлари -3 даража совуқ +2 даража илиқ, баъзи жойларда -5 даража совуқ атрофида бўлади.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши кузатилади.

Республика йўлларининг айрим жойларида яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

640
0