• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 января 2023

Боғчаларда таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди

Агар таътил бошланишидан олдин тўлов қилинган бўлса, бу кейинги тўловдан чегириб қолинади. ДХШларга ҳам субсидия ажратилмайди.

233
0
Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотларида эълон қилинган таътил кунлари боғча тўлови ундирилмайди. Бу ҳақда 2821-сонли низомни асос қилиб, Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, агар таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.

Агар келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.

Эслатилинишича, ДХШ ҳамда Оилавий НМТТга қатнайдиган болаларга тўланадиган таъминот тўлови учун таътил кунлари ҳисобидан субсидия ажратилмайди.

233
0