Поиск
RUUZ

Общество

Термизга портлаш хавфи туфайли зудлик билан қўнган самолёт йўловчилари учун палов тайёрланди

Uzbekistan Airports Перм-Гоа рейси йўловчилари учун Термиз аэропортида яратилган шароитлар ҳақида маълум қилди.

337views0replies
0

Uzbekistan Airports

Пермдан Гоага учаётган самолёт зудлик билан қўнган Термиз аэропорти ходимлари бортдаги йўловчилар учун энг қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
"Бугун эрта тонгда таътилга учаётган икки юздан ортиқ йўловчилар аеропортимизга қўнишга мажбур бўлишди. Улар чарчаган, барчанинг кайфияти тушиб кетган. Биз қандайдир тарзда йўловчиларнинг кўнглини кўтаришга, далда беришга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик. Тушликка эса палов тайёрладик. Бугун бир йўловчининг туғилган куни экан. Бу кунни яхшилик билан эслаш керак деган қарорга келдик ва кичик эсдалик совғасини топширдик, барчамиз ушбу йўловчини бир овоздан табрикладик. Вазиятни оз бўлсада юмшатишга муваффақ бўлганимиздан хурсандмиз", — деди “Термиз” аэропорти директори Шуҳрат Қобилов.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар билан парвоз Тошкент вақти билан соат 19:00 да белгиланган аэропортга жўнайди.
Aввалроқ, Россиянинг Azur Air авиакомпаниясининг Перм – Гоа йўналишида парвоз қилаётган самолёти портлаш хавфи туфайли соат 03:58 да Термиз халқаро аэропортига йўналтирилгани ҳақида хабар берган еэдик.
Самолёт бортида 238 йўловчи, жумладан, икки чақалоқ ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.
337views0replies
0

Комментарии