Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ЙПХ рахбар ходими жаримага тортилди

У хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган автомашинани пиёдалар ўтиш жойида қолдирган.

63views0replies
0

Фарғона вилояти ЙҲХБ

Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган ЙПХ автомашинаси пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командир ўринбосари майор Ш.М. хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган Tracker автомашинасида бўлган махсус транспорт воситасини Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузиб, пиёдалар ўтиш жойида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан майор Ш.М.га нисбатан шу куннинг ўзида МЖтКнинг 128-моддаси прим 6-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (600.000 минг сўм) жаримага тортилди.
63views0replies
0

Комментарии