Куни кеча АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати бошлиғи Aзизхон Муродов Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказий кўчаларида ҳаракат тезлигини пасайтириш бўйича бир қанча саволларга жавоб берди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баённомасига асосан юқори тезликда ҳаракатланиш чегараланган йўлларни ҳисобга олиш ва тегишли йўл белгилари босқичма-босқич ўрнатилади, шунингдек, ушбу кўчаларга соатига 60 километр тезликка созланган махсус мосламалар ўрнатилади.
"Тегишли йўл белгилари ўрнатилганда ва йўлларга ўрнатилган махсус қурилмалар тезлик чегарасига, яъни соатига 60 километрга мослаштирилгандан сўнг ҳайдовчилар жаримага тортилади.
Фуқаролар ва жамоатчилик учун йўлларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши ҳақида ОАВ ва расмий веб-сайтлар орқали маълумотлар бериб борилади. Бугун ҳаракат иштирокчилари янги белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилишлари керак", — деди ИИВ ЙҲХХ Ахборот хизмати раҳбари Aзизхон Муродов.