Поиск
RUUZ

Политика

Нурсултон Назарбоевнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Қозоғистон собиқ президентининг операциядан кейинги аҳволи маълум бўлди.

197views0replies
0

РИА Новости

Бугун, 20 январь куни Қозоғистоннинг собиқ президентиНурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди, дея хабар бермоқда матбуот котиби Айдос Укибай.
Маълумотларга кўра, жарроҳлик аралашув муваффақиятли ўтган, собиқ президентнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда собиқ президент 82 ёшда. 2022 йилда деярли бутун Қозоғистонни қамраб олган январдаги тартибсизликлардан сўнг Назарбоев сиёсий майдонни тарк этди ва амалдаги президент Қосим-Жомарт Токаев тўлиқ ҳокимиятни ўз қўлига олди.
197views0replies
0

Комментарии