Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда ИИО ходими “заправка”да навбатда турган фуқарони калтаклади

Маълум бўлишича, фуқаролар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган. Шу сабаб ходим уларга куч ишлатган.

181views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 январь куни Андижон вилояти Асака туманида жойлашган “EVRO METAN” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган.
Шу ерга жамоат тартибини сақлаш ва тартиббузарликни олдини олиш мақсадида бириктирилган Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ходими сафдор Р.Мирзаев жанжални бартараф этиш мақсадида фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётган вақтида, жанжал сабабчилари Асака туманида яшовчилар 2004 йилда туғилган О.Р. ва унинг акаси 1997 йилда туғилган О.Ж.лар ходимга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатганлар.
Ҳодиса жойида жамоат тартиби тикланиб, тартиббузарларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб келинганлар, улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.
“Ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг, шу жумладан Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.
181views0replies
0

Комментарии