Поиск
RUUZ

Спорт

Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да, Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва шахмат бўйича халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

271views0replies
0

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган "Tata Steel Chess" халқаро турнирининг 5-турида мусобақанинг марказий учрашувларидан бири классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди. 
Классик шахмат "дуэли"да илк бор куч синашаётган ҳар икки шахматчи учун баҳс ўта мураккаб тарзда бўлиб ўтди.
Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да тажрибали Карлсенни ҳимоялинишга мажбур қилди.
Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.
271views0replies
0

Комментарии