Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

45views0replies
0

Иллюстрация

Дастлаб Кармана туманида жойлашган "Самарқанд мунтазам" ЙПХ масканида Spark' русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган  муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр. "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган.
Суриштирувлар натижасида наркотик моддани Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланган.
Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи 1982 йилда туғиган Х.Ф. 2 кг 966 гр. "гашиш" моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, Булунғур туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Х.М. ҳам 954 гр. "опий" моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
45views0replies
0

Комментарии