Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда хўроз уриштириш учун "арена" ташкил қилган шахслар ушланди

300 га яқин томошабиннинг ҳар биридан кириш учун 25-30 минг сўмдан пул йиғиб олинган.

125views0replies
0

Видеодан кадр

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Ғулва" маҳалласида бир гуруҳ фуқаролар хўроз уруштириш учун махсус "арена" ташкил қилган.
Улар 300 га яқин фуқароларнинг ҳар биридан кириш учун 25-30 минг сўмдан пул олганлиги аниқланган. Шу билан биргаликда хўроз уруштириш учун шароит яратиб берган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинган.
Мазкур шахслар томонидан тикилган 3 млн 335 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан 15 нафар хўроз эгаларига нисбатан МжтКнинг 191-моддаси, қиморхона ташкил этган шахсларга нисбатан эса ЖКнинг 278-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
125views0replies
0

Комментарии