Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида тезлик 60 км/соат этиб белгиланди

Пойтахт ва бошқа вилоятларнинг қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилди.

603views0replies
0

ЙҲХХ

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.
Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри бўйича:
Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги:
Ўзбекистон шоҳ кўчаси (4Р176 йўлининг 0-4,5 км. оралиғи), Е.Алакўз кўчаси (4Р176 йўлининг 4,5-11,1 км. оралиғи), Ҳўжа овул кичик айланма йўли кўчаси (4Р176 йўлининг 11,1-14 км. оралиғи), А.Досназаров кўчаси (4Р176 “а” йўлининг 0-10-км. оралиғи), Қорақалпоғистон кўчаси (4Р174 йўлининг 0-2,5 км. оралиғи), И.Каримов кўчаси, М.Жуманазаров кўчаси (4Р191 йўлининг 16,3-14,3 км. оралиғи), Хўжайли гузари кўчаси (4Р174 йўлининг 2,5-5 км. оралиғи), Нукус кичик айланма йўли кўчаси (4Р191 йўлининг 1,6-10 км. оралиғи), Тахиатош гузари кўчаси (А-380 йўлининг 765,2-773 км. оралиғи)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Тошкент вилояти бўйича:
— Олмалиқ шаҳридаги Мустақиллик кўчаси, Тотувли кўчаси, Металлург кўчаси (Хитой девори), Мирзо Улуғбек кўчаси, Эҳтиром кўчаси, А.Темур кўчаси, Ипак йўли кўчаси;
— Ангрен шаҳридаги Мустақиллик ва Обод турмуш кўчалари;
— Янгийўл шаҳридаги М-34 “Тошкент-Душанбе” 25-30 км Самарқанд кўчаси;
— Бекобод шаҳридаги Ғ.Ғулом кўчаси, Меъмор кўчаси, Турон кўчаси, 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 101 км;
— Чирчиқ шаҳридаги Ғалабанинг 50 йиллиги кўчаси, А.Темур кўчаси, Заковат кўчаси, Ғ.Хўжаев кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Тикланиш кўчаси;
— Бўка туманидаги 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 33-37 км оралиғи;
— Нурафшон шаҳридаги 4R22 “Тўйтепа ш.-Оққўрғон ш.-Янгийўл ш.” 0-5 км, 4R2 “Тошкент-Тўйтепа ш.” 28-35 км, 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қ.-Тўйтепа ш.” 70-72 км, 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автойўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автойўли” автомобил йўлининг 0-5 км. оралиғи;
— Бекобод туманидаги 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 84-85 км, 4K 786 “Бекобод ш.-Ўзбекистон ф.х.-Маллабой қ.-Зафар ш.” 21-25 км. оралиғи;
— Оҳангарон туманидаги Нуробод қўрғони кўчаси;
— Бўстонлиқ туманидаги 4N742 автомобиль йўлининг Абдукаримов кўчаси;
— Пискент туманидаги 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автомобиль йўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автомобиль йўли”;
— Ўртачирчиқ туманидаги 4R2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373” автомобиль йўли 26-28 км.;
— Юқоричирчиқ туманидаги 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 68-69 км., 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қишлоғи-Тўйтепа шаҳри” автомобиль йўлининг 22-60 км., 4R16 “Бектемир-Чирчиқ” автойўли-Бордонкўл қ.-Жумабозор қ.-Қизилтоғ ш.” автомобиль йўлининг 0-23 км, 4K719 “Янгибозор қ.-Қирғизовул қ.-Аччиқсой қ.-Паркент ш.” автомобиль йўлининг 0-6 км., 4K723 “Янгибозор шаҳарчаси-Арганчи қ. -Мамут қ.” автомобиль йўлининг 0-22 км.;
— Чиноз туманидаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 63-64 км;
— Паркент туманидаги 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 52-57 км;
— Тошкент туманидаги 4R4 “Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автомобиль йўли (820 км)” 3-4 км., 4R3 “Тошкент ш.-Минерал сувлар сиҳатгоҳи-Абай қ. (Ўзбекистон Республикаси худуди)” автомобиль йўлининг 8-15 километрларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги:
Ўзбекистон шоҳ кўчаси, И.Каримов, Хондамир, Сайхун ва Бирлашган кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги:
Мустақиллик, Ш.Рашидов, И.Каримов ва А.Навоий кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Самарқанд вилояти бўйича:
— Самарқанд шаҳри М37А “Самарқанд ҳалқа йўлининг” 40-43 км оралиғи, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчалари;
— Қаттақўрғон шаҳридаги А.Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчалари;
— Ургут туманидаги 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 57-64 км оралиғи, 4P50 “Тайлоқ-Ургут” автомобиль йўлининг 22-24 км оралиғи, 4K522 “Ургут-Почвон-Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 км оралиғи;
— Булунғур тумани 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи;
— Тойлоқ тумани А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 км оралиғида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Фарғона вилояти бўйича:
— Фарғона шаҳридаги И.Каримов ҳалқа йўли автомобиль йўлининг (1.8 км. қисми, Мустақиллик-Аэропорт кўчалари (ТАТУ) чорраҳасидан, А.Навоий-Аэропорт кўчлари чорраҳаси (777) орқали, Ойбек-И.Каримов кичик ҳалқа йўли чорраҳаси (Вика)гача), Ал-Фарғоний кўчаси (1 км. қисми яъни Ал.Фарғоний-Шукрона кўчалари (ҚҚБанк) чорраҳасидан, Ал.Фарғоний-Сайилгох кўчалари чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (1.5 км қисми яъни Б.Марғилоний-Университет кўчалари (Алоқа банк) чорраҳасидан, Б.Марғилоний-А.Навоий кўчалари (Азия мехмонхона) чорраҳасигача), С.Темур кўчаси (1.5 км қисми яъни С.Темур-Мустақиллик кўчалари (Мухайё) чорраҳасидан С.Темур-Ойбек кўчалари (Риштон чойхона) чорраҳасигача), Қувасой кўчаси (1.7 км қисми яъни Қувасой-Истиқлол-Юксалиш кўчалари (5-мактаб) чорраҳасидан, Қувасой-Тумарис кўчалари чорраҳасигача);
— Марғилон шаҳридаги Ҳиёбон кўчаси (1.9 км қисми яъни Хиёбон-Янги Марғилон кўчалари чорраҳасидан Хиёбон-Мустақиллик кўчалари (Станция) чорраҳасигача), Мустақиллик кўчаси (1.9 км қисми яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Мустақиллик-А.Навоий кўчалари (Ўрам) чорраҳасигача), А.Яссавий кўчаси (3 км қисми яъни Мустақиллик-Ахмад Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Ахмад Яссавий-Усмон Носир кўчалари (LADA магазин) чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (2 км қисми яъни Б.Марғилоний кўчаси Аквапарк чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (2 км қисми яъни Туркистон-Ёвқасар кўчалари (8-мактаб) чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);
—Қўқон шаҳридаги Сарбоз кўчаси (1.6 км қисми яъни Сарбоз-Гузар кўчалари (шаҳар Газ) чорраҳасидан, Сабоз-Пўстиндўз кўчалари (Алтайир кафе) чорраҳасигача), А.Темур кўчаси (1.1 км қисми яъни Амир Темур -Шароф Рашидов кўчалари (шаҳар ДХХ) чорраҳасидан, Амир Темур-Гузар кўчалари (шаҳар ГАЗ) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (1.5 км қисми яъни Шохрухобод -Туркистон кўчалари (ЧПК) чорраҳасидан, Гузар-Туркистон кўчалари (6-мактаб) чорраҳасигача), Турон кўчаси (1.6 км қисми яъни Турон -Гузар кўчалари (Ғиштли масжид) чорраҳасидан, Турон-Исиқлол кўчалари (шаҳар ҳокимияти) чорраҳасигача)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Наманган вилояти бўйича
Наманган шаҳар ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Андижон вилояти бўйича:
— Андижон шаҳридаги Ўзбекистон, Бобуршоҳ, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқумий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншоҳ ва Сой кўчалари;
— Андижон туманидаги Полосон маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-130 “Андижон халқа йўли” автомобиль йўлининг 8-10-км оралиғи), Чем маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 154-156 км оралиғи), Март маҳалласи (маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-1084 автомобиль йўлининг 1-2 км оралиғи), Саноат маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” автомобиль йўлининг 81-83 км оралиғи), Шўро маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” 13-15 км оралиғи);
— Асака туманидаги Имом Бухорий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 161-165 км оралиғи), Умид кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 20-24 км оралиғи);
— Балиқчи туман маркази (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 101-106 км” оралиғи), Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 113-118 км оралиғи”);
— Булоқбоши туманидаги М.Исмоилий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-251 “Тошкент-Ўш а/йўли-Булоқбоши қ.” автомобиль йўлининг 8-10 км оралиғи), туман худуди орқали ўтган 4Р 137 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-137 “Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ.” автомобиль йўлининг 4-7 км оралиғи);
— Бўстон туман худудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги А373 автомобиль йўлининг 393-396 км оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш.-Ўрмонбек қ.-Балиқчи қ. автомобиль йўлининг 0-4 км оралиғи;
— Хўжаобод туман худуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (халқаро аҳамиятдаги А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 441-443 кмлари оралиғи) (Хайвонот боғи), туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 453-455 кмлари оралиғи) (Марказ);
— Избоскан туманидаги Тўрткўл маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 67-68 км оралиғи), Оқолтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 76-78 км оралиғи);
— Жалақудуқ туманидаги 4Р-249 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-249 “Қуруққайрағоч қ.-Жанубий Оламушук ш.-Охунбобоев ш.” автомобиль йўлининг 20-22 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобиль йўли (маҳаллий аҳамиятдаги 4К-72 “Кўтарма қ.-Охунбобоев ш.-Қўрғонтепа ш.-Чимён қ.-Панжиқўрғон қ.” автомобиль йўлининг 9-11 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-248 “Андижон ш.-Жанубий Оламушук ш.-Ойим қ.-М-41 автойўли” автомобиль йўлининг 22-23 км оралиғи);
— Марҳамат тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 31-35 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобиль йўли “Марғилон ш.-Қува ш.-Марҳамат ш.-Аравон қ. автомобиль йўлининг 51-53 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобиль йўли Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ. автомобиль йўлининг 24-25 км оралиғи (Ўқчи қишлоғи);
— Олтинкўл тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 133-135 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 122-123 км оралиғи (Қўштепа маркази);
—Пахтаобод тумани Тўпобжувоз маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р132 “Пайтуғ ш.-Қизил кўприк қ.-Пахтаобод ш.-Бозорқўрғон қ.” автомобиль йўлининг - 20-24 км оралиғи), Маданият маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-133 “Пахтаобод ш.-Маданият қ.” автомобил йўлининг - 20-24 км оралиғи), Учқўрғон маҳаласи (4Р-133 Пахтаобод шаҳрига кириш автомобиль йўлининг - 5-20 км оралиғи);
—Қўрғонтепа тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-136 “Кўтарма қ.- “Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 19-21 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 “Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.-Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли” автомобиль йўлининг 48-51 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 “Кўтарма қ.-“Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 33-35 км оралиғи (Қорасув ш. маркази);
—Шаҳрихон тумани Найнаво маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 4-12 км оралиғи), Назармахрам маҳалласи (4Р-139 “12 км оралиғи), Вахим маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Шахрихон шаҳрига”автомобиль йўлининг - “9-10 км оралиғи);
—Улуғнор тумани Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-127 “Марғилон ш.-Сойбўйи қ.” автомобил йўлининг - “31-34 км оралиғи), Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-141 “Штаб қ.-Улуғнор қ.” автомобиль йўлининг - “12-16 км оралиғи);
—Хонобод шаҳри ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км. (Каштан савдо маркази олди), Анхор маҳалласи И.Каримов кўчаси (3 км. оралиғи)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Қашқадарё вилояти бўйича:
Қарши шаҳридаги И.Каримов, Насаф, Мустақиллик кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Сурхондарё вилояти бўйича:
Термиз шаҳридаги Шукрона, Тараққиёт, Тоҳаристон, Ёшлар, Фидокор, И.Каримов, Баркамол авлод, Истиқлол, Беруний, Меҳридарё, Шимолий Дарвоза, А.Темур, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Навбаҳор, А.Навоий ва Ибн-Сино кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Бухоро вилояти бўйича:
— Бухоро шаҳридаги И.Каримов кўчаси, М.Иқбол кўчаси, Намозгоҳ кўчаси, Ибн-Сино кўчаси, Б.Нақшбанд кўчаси, Навоий шоҳ кўчаси, Ғиждувон кўчаси;
— Когон шаҳридаги Бухоро шоҳ кўчаси, М.Таробий кўчаси;
— Ғиждувон туманидаги А.Ғиждувоний кўчаси, Ю.Ҳамадоний кўчаси;
— Қоракўл туманидаги М.Улуғбек кўчаси, Тошкент кўчаси;
— Жондор туманидаги М.Таробий кўчаси, Зарафшон кўчаси, Истиқлол кўчаси, С.Айний кўчаси;
— Олот туманидаги Олот шоҳ кўчасида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Навоий вилояти бўйича:
Навоий шаҳридаги Ғалаба шоҳ кўчасида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Хоразм вилояти бўйича:
Урганч шаҳри ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
603views0replies
0

Комментарии