Поиск
RUUZ

Общество

2022 йилда энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланган ишлаб чиқарувчи корхона номи маълум қилинди

UzAuto Motors эса энг кўп солиқ имтиёзлари берилган иккинчи ишлаб чиқарувчи компания бўлди.

316views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда 2022 йилда ишлаб чиқариш соҳасида 72 348 та компания томонидан давлатга 39 трлн сўм солиқ тўланган ҳамда 14,3 трлн сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланилган
Тўланган солиқлардан 17,5 трлн сўми — 44,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади (НКМК ва ОКМК компаниялари ҳисобга олинмаган).
Қайд этилишича, ўтган йили энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланган корхона "Uz Korgaz chemical" МЧЖ бўлган. Корхона 989,9 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, 1,1 трлн сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Олинган имтиёзлар бўйича иккинчи ўринда Uzavto motors — 702,9 млрд сўм. Ўтган йили автомобиль заводи Ўзбекистон бюджетга 2 триллион сўмдан сал кўпроқ солиқ тўлаган.
"Навоийазот" АЖ эса 942,8 млрд сўм солиқ тўлаб, 244,5 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари олган.
Шунингдек, мазкур даврда энг кўп солиқ тўлаган “Ўзбекнефтгаз” ( 4 трлн 321 сўш солиқ тўлаган) эса 69 млрд сўм солиқ имтиёзларига эга бўлган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
• ҚҚС — 5,3 трлн сўм;
• Фойда солиғи — 5,3 трлн сўм;
• Акциз солиғи — 3,4 трлн сўм;
• Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,9 трлн сўм;
• ЖШОДС — 834,9 млрд сўм;
• Мол-мулк солиғи — 451,4 млрд сўм;
• Ер солиғи — 315,5 млрд сўм;
• Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 106,1 млрд сўм.
316views0replies
0

Комментарии