Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда қўлбола усулда пахта ёғи ишлаб чиқарган 76 ёшли отахон судланди

У бундан аввал ҳам худди шундай жиноятда айбланиб, унга 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

136views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят содир этган, муқаддам судланган 76 ёшли шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, 76 ёшли отахон қонунга хилоф равишда мойжувозда ёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширув чоғида 15 килограмм пахта ёғи, 41 килограмм чигит маҳсулоти ва қўлбола жиҳозлар топди.
Суд чоғида маълум бўлишича, судланувчи аввал ҳам худди шундай жиноятда айбланиб, унга 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Аммо, у жазо тугашидан 11 ой олдин шартли равишда озодликка чиқарилган.
Суд отахонга ЖКнинг тегишли моддалари билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аммо судланувчи суддан енгиллик сўрагани ва унинг ёшини ҳисобга олиб, унга икки йиллик синов муддати берилди. Агар қоидабузарлик такрорланса, у тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинади.
136views0replies
0

Комментарии